Ўзбекистон Президентлигига номзод кеча Бухоро вилоятида учрашув ўтказди
ТОШКEНТ, 3 октябрь /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувларини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
2 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова Бухоро вилоятида сайловчилар билан учрашди.
М.Ворисова сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди, уларнинг саволларига жавоб берди.