Саудия Арабистонида қийин аҳволда қолиб кетган ўзбекистонлик зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилдилар
2024 йил 12 декабрь куни интернет тармоқларида, жумладан, телеграм ва инстаграм тармоқларида Ўзбекистоннинг “Mohinur Travel” сайёҳлик компанияcи орқали умра амалларини бажариш мақсадида Саудия Арабистонига келиб, Маккадаги меҳмонхонадан чиқарилиб юборилган ҳамда Ўзбекистонга қайтиш авиачипталарисиз қолиб кетган 46 нафар зиёратчилар тўғрисида видеолар тарқалди.
Мазкур масала ўз вақтида Ўзбекистон Республикасининг
ар-Риёддаги Элчихонаси ҳамда Жиддадаги Бош консулхонаси назоратига олинди ҳамда зиёратчиларни тезкор ва хавфсиз ватанга қайтариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари вакилларининг саъйи-ҳаракатлари билан “Mohinur Travel” сайёҳлик компанияcи орқали Саудия Арабистонига келган барча 46 нафар зиёратчилар 2024 йилнинг 8, 9 ва 12 декабрь кунлари Ўзбекистонга хавфсиз ва соғ-саломат қайтарилдилар.